Бугунги дарсимиз мавзуси: Спорт – бизнинг дўстимиз. Дарслик билан ишлаш. 1.Келинг суҳбатлашайлик. Постер ҳимоя қилиш. Спортнинг қайси турига қизиқасиз? Нима учун? Дискриптор: 1. Гуруҳлар постер ҳимоя қила олади. 2. Саволларга жавоб бера олади. 2.Ўқийлик. Шеърни ифодали ўқинг. Полвонман Полвонман-о, полвонман Кучли деб ном олганман. Билакларимни қаранг, Мушакларим тап-таранг. Спортнинг қадрин билиб, Чиниққанман машқ қилиб. Кўкраги нақ қалқонман, Паҳлавонман, паҳлавон. Ишлатмайман ҳеч фириб, Рақибимга чил бериб Елкамдан тез ошириб, Қўядирман шошилиб, Мардлар ҳалол курашар Кураш менга ярашар, Жасур, ботир юрагим, Ерга тегмас курагим. Қамбар Ота Таянч сўзлар Мушакларим – мускуллар Қалқонман – тўсиқман Фириб – ёлғон Рақибимга – 2-томон Дам олиш дақиқаси 3. Савол биздан жавоб сиздан. 1-гуруҳ: Шеър ким ҳақида экан? 2-гуруҳ: Полвон бўлиш учун нима қилиш керак? 3-гуруҳ: Сиз спорт билан шуғулланасизми? 4-гуруҳ: Сиз қандай спорт турларини биласиз? Дискриптор: Билим олувчи: Шеър юзасидан гуруҳлар саволларга жавоб беради. Элбошимизнинг “Маънавий янгиланиш” дастурида: “Ватаним – тақдирим” йўналиши: “ Ватан келажаги соғлом авлод қўлида! Шунинг учун соғлом фуқароларни тарбиялаш бизнинг бурчимиздир!” деб айтилган. 2018 йил 10 январда Элбошимиз Қозоғистон халқига йўллаган навбатдаги Мактубида кўптиллиликга алоҳилда эътибор қаратади. Ўқувчилар спорт ҳақидаги ўз фикирларини ўзга тилларда айтадилар. Спорт билан шуғулланган одам жисмонан соғлом ва бақувват бўлади. Спортпен айналысқан адам жанымен де, тәнімен де күш-қуатты болады. Мы всегда занимаемся спортом, чтобы быть здоровым. Person who go in for sports will be healthy and smart. 4. Қозоғистонлик дунёга машҳур қайси спортчиларни биласиз? Улар билан танишинг. Видеоролик орқали танишиш. Эрталаб гимнастика бажарасизми? Спортнинг қайси турига қизиқасиз? Дискриптор: Ўқувчилар видеоролик орқали олган маълумотлари бўйича саволларга жавоб беради. Тўплаган логотипларига қараб энг илғор ва тартибли гуруҳлар аниқланади. 10-8 ва ундан кўп “Маънавий янгиланиш” логотипини тўплаган «Энг чаққон» 8-6 та “Маънавий янгиланиш” логотипини тўплаган «Энг эпчил» 5-3 та “Маънавий янгиланиш” логотипини тўплаган «Энг зукко” гуруҳ ҳисобланади. «Светафор» услуби бўйича ўқувчилардан рефлексия олинади ва ўқувчилар рағбатлантирилади. |