Просмотр содержимого документа
«Педагогические способности»
Режа:
1. Қобилиятнинг педагогик-психологик таснифи . 2. Ўқитувчи педагогик қобилиятини ривожлантириш функциялари . 3. Педагогик қобилиятнинг асосий сифатлари ва хусусиятлари .
Қобилият - шахснинг индивидуал-психологик хусусияти бўлиб, муайян фаолият юзасидан лаёқати ва ишни муваффақиятли амалга ошириш субъектив шарт-шароитини ифодаловчи индивидуал психик сифатлар йиғиндисига айтилади.
Психолог олим Ольга Матвеева қуйидаги қобилиятларни кўрсатиб ўтади:
Мулоқот қилиш (коммуникатив) қобилияти:Ўқитувчининг ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда синфда ижобий руҳий иқлим ярата олиши.
Воқеаларни олдиндан кўра олиш қобилияти:Ушбу қобилият тури ҳар бир ўқитувчининг сергаклигида, ўқувчиларнинг руҳиятини, ички дунёсини кўра олишида намоён бўлади. Шунда ўқитувчи ким нимага қодир эканлигини олдиндан башорат қила олади.
Эшитиш ва ҳис қилиш қобилияти:Бундай қобилиятга эга бўлган инсонлар мусиқани севишади, оҳангни яхши ҳис қилишади, декламация асосида яхши ўқишади, эшитган нарсасини хотирада сақлайди, айниқса, шеър ва қўшиқларни севиб тинглайди.
Кинестетик (тери-мускул) қобилият:Ўқитувчининг ўз ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш қобилияти, ҳаракат оҳангини ҳис қилиб йўналтиради, вақтни, ҳаракат суръатини ҳис қилиш, маиший қулайликларни ярата олиш, ҳаёт марҳаматларидан роҳатланиш.
Мантиқий қобилият:Мулоҳаза юритишни, рақамларни, математикани, мураккаб масалаларни севиш, сабабият ва натижаларни тушуниш малакаси, воқеликда асосийни иккинчи даражалисидан ажрата олиш.
Шахснинг ички қобилияти:Ўз-ўзини билиш, тушуниш ва ҳис қилиш қобилияти. Эркин шахсда қўрқув ёки ноэркинлик туйгуси камдан-кам ҳолда бўлади.
Коммуникатив қобилият: ўқитувчининг педагогик жамоа ва ота-оналар, маҳалла аҳли билан бўладиган ўзаро мулоқотида уларнинг руҳий ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдард бўлиш, мулоқотга киришишда пок кўнгиллилик. Ўқитувчи бунда психологик билимларга эга бўлиши, муомала маданиятини мунтазам ўзида шакллантириб бориши лозим.
Перцептив қобилият: ташқи оламни ва муҳитни сезиш, идрок этиш, яъни кузатувчанлик муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчининг шижоати натижасида ривожланади, такомиллашади. Ўқитувчи ўқувчининг психологиясини, психик ҳолатини ўзига сингдириб идрок этади, синф жамоасининг ҳолатига педагогик вазиятига одилона баҳо беради.
Эмпатик қобилият: болаларга бўлган муҳаббатдан келиб чиқадиган ўқувчиларнинг ҳис-туйғусини, психологик ҳолатларини қалбдан ҳис этиш, тушуниш, идрок этиш, уларга ачиниш хусусиятларидир.
Таълим жараёнини муқобиллаштириш қобилияти: Ўқитувчи ўз билимини ўқувчи онги ва тафаккурига кам куч сарфлаш эвазига етказа олиши, таълим ва тарбияда белгиланган муддатда мақсадга эришиш қобилиятидир.
Дидактик қобилият: ўқувчилар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим ва тарбиявий қонуниятларини ҳамда методларини чуқур ўзлаштирган ҳолда самарали дарс бериш қобилиятидир. Шунингдек, дарс педагогик технологиялар асосида жаҳон андозаларига, ҳозирги замон талабларига жавоб бериши керак.
Ташкилотчилик қобилияти: педагогик қобилиятнинг таркибий қисмидир. У синф ўқувчиларининг ўқитувчи томонидан турли жамоат ишларига, тўгаракларга жалб қила олишида, синф жамоасининг ҳар бир ўқувчига фаол вазиятни таъминлаб беришида намоён бўлади.